10-турда "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади.
Ўйинни фаолроқ бошлаган меҳмонлар тез орада олдинга чиқиб олишди. Сидиқов чаққон ҳаракати билан Суюновни бирга-бир ҳолатда доғда қолдиришни уддалади. Шундан сўнг ташаббус тўлиқ "Пахтакор" тарафига ўтди. Безерранинг бир неча зарбаларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда кўплаб қулай вазиятлар кўкка совурилди. Безерра ҳисобни тенглаштирган ҳолатдан ташқари Козак, Гонсалвеш, Машарипов ва Яхшибоевларнинг зарбалари ноаниқ чиқди. Шу тариқа беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва жамоамиз уйда қимматли очколарни қўлдан чиқарди.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 1:1 (0:1)
6 май. "Пахтакор" стадиони. 16690 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Р.Шояхметов, А.Пўлатов, Д.Акмалов.
"Пахтакор": Суюнов, Андреев, Симич, Тожиев, Шораҳмедов, Козак, Раҳматуллаев (Искандеров, 82), Машарипов, Абдураҳимов (Ҳакимов, 61), Безерра, Гонсалвеш (Яхшибоев, 77).
"Қўқон-1912": Юсупов, Мерзляков, Рустамов, Гожкович, Милич, Холмуҳаммедов, Рўзиев, Ҳасанов (Бердиев, 80), Сидиқов (Комилов, 87), Спремо (Пардаев, 90), Отақўзиев.
Голлар: Сидиқов, 18 - 0:1. Безерра, 64 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Милич, 36. Симич, 82. Юсупов, 90+4.