"Пахтакор" ёшлари 10-турда қўқонликларни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Биринчи бўлимда Жасур Ҳакимов киритган уч тўп амалда ёшларимиз ғалабасини таъминлади. Дастлаб у меҳмонлар посбонини бирга-бир вазиятда доғда қолдирган бўлса, кейинроқ рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб иккинчи голини урди. 38-дақиқада Искандеров билан чиройли ҳужум ташкил қилган Ҳакимов чалқанчасига зарба бериб, ажойиб гол муаллифига айланди. Қўқонликлар бўлим охирида бунга жавоб қайтаришди.
Иккинчи бўлимда жамоалар бир мартадан тўп киритишди. 4:2 ҳисобида зафар қучган Станислав Кудряшов шогирдлари пешқадам "Бухоро" билан фарқни бир очкогача қисқартиришди.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 4:2 (3:1)
Ҳакам: Даврон Акмалов (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Иброҳимов (Акопов, 74), Ҳакимов (Ш.Жўраев, 46), Искандеров (Иминов, 46), Асқаров, Собиржонов (Эркинов, 74), Маҳмудҳожиев, Аҳмадов (Г.Аҳмедов, 77), И.Йўлдошев, Абдураҳмонов (Саидазимов, 63).
"Қўқон-1912": Абдуллаев, Тошпўлатов, Қурбонов, Баратов (Мўминов, 78), Мухторов (Акрамов, 70), Охунжонов, Мелиқўзиев, Содиқжонов, С.Исоқов, Тўлашев, Абрамов (Абдубаннопов, 57).
Голлар: Ҳакимов 14, 20, 38, Маҳмудҳожиев 60-пен - Мелиқўзиев 45, С.Исоқов 77.
Огоҳлантиришлар: Тошпўлатов, 27. Искандеров, 28. Қурбонов, 40. Абдураҳмонов, 63.