Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари учрашувидан олдин ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. Қўқонликлар ҳаворанг либосдан фойдаланади.