"Пахтакор" футзал жамоаси 6-турнинг ҳар икки учрашувида сафарда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди.
Биринчи ўйинда яққол устунликка эга бўлган Равшан Ражабов шогирдлари мезбонларни 8:2 ҳисобида тор-мор этишди. Беллашувда жамоамиздан Фахриддинов хет-трик, Шавкатов дубл қайд этганини эътироф этиш лозим. Қолган тўплар Ирсалиев, Мирҳамидов ва Файзуллаев томонидан киритилди
"Қизилқум" - "Пахтакор" - 2:8
Голлар: Аширов 17, Аҳмедов 36 - Фахриддинов 5, 27, 27, Шавкатов 21, 22, Мирҳамидов 25, Ирсалиев 33, Файзуллаев 34.
Иккинчи беллашувда эса "Пахтакор" навоийликларни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу сафар жамоа иродали ютуқни нишонлаганини таъкидлаймиз. Иккинчи бўлимда 0:2 ҳисобида ортда бораётган "Пахтакор" якунда йирик зафарни тантана қилди. Ушбу ғалабадан сўнг футзал жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 12 учрашувда 31 очкога етди.
"Қизилқум" - "Пахтакор" - 2:7
Голлар: Розиқов 18, Раҳимов 21 - Фахриддинов 22, Мирҳамидов 24, Шавкатов 29, 33, Ражабов 37, 37, Ирсалиев 38.