Клуб янгиликлари

Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатдик"

Клуб янгиликлари

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.

Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Иккинчи бўлимда ҳимояга эътибор қаратдик ва рақибни орқароқда кутиб олдик. Рақиб кучли жамоа эди. "Локомотив" танаффусдан кейин вазиятларга эга бўлди, бироқ биз биринчи бўлимда барча масалани ҳал қилиб ташлашимиз шарт эди. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик.

Иккинчи бўлимда ҳужумда тўпни ушлай олмадик. Шу сабабли ҳимояда ҳаракат қилдик. Ҳакимовни жамоага аста-секин кўниктириб боряпмиз. Унда техник тайёргарлик тарафдан баъзи камчиликлар бор ва машғулотларда бунинг устида ишлаяпмиз. Жасур янада яхши савияда ўйнай олади.

Рақиб тўпни назорат қилишда устунроқ бўлди. Захира ўриндиғимиз кучли эмас, йигитлар эса ҳар 3-4 кунда майдонга тушишди. Суръатни иккинчи бўлимда бир хилда сақлай олмадик.


Андрей МИКЛЯЕВ ("Локомотив" бош мураббийи): - "Пахтакор"ни қўлга киритилган муносиб ғалаба билан табриклайман. Бугун ўйинимиз яхши чиқмади. Кетма-кет иккинчи учрашувда йигитлар кўрсатмаларни бажара олишмади. Биринчи бўлимда мезбонлар жуда яхши ўйнашди. Биз эса иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириб, вазиятларни юзага келтира олмадик. Мезбонларнинг қарши ҳужумларидан қўрққандик. Машарипов ажойиб ўйин намойиш қилди.

Йигитларда "Пахтакор"дан қўрқиш синдроми бордек. Футболчиларни танимадим. Улар биринчи марта майдонга тушгандек ҳаракат қилишди. Амалда ҳеч нарса кўрсатишни уддаламадик. Барча жиҳатларда мағлубиятга учрадик. Курашлар, тўпни эгаллаш, тезликда ютқаздик. Майдон марказида ўйинни тўлиқ бой бердик. Биринчи дақиқадан бу рўй берди. Ўша ҳолатда Нестеров бизни қутқариб қолди.