Клуб янгиликлари

Ажойиб ғалаба: "Пахтакор" - "Локомотив" 2:1

Клуб янгиликлари

24-турда "Пахтакор" "Локомотив"ни мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур этди.

Биринчи бўлимда ташаббус жамоамиз тарафида бўлди. 12-сониядаёқ Нестеров Искандеров ва Ҳакимовнинг зарбасини қайтарди. Кейинроқ Ораховац, Искандеров ва Ҳакимовнинг хавфли уринишлари ҳам самарасиз якунланди. 24-дақиқада Машарипов ҳисобни очди. Искандеров қанотдан жарима майдонига оширган тўпни Жалол боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

Икки дақиқа ўтгач, у қарши ҳужум пайтида "Локо" ҳимоячиларини осонлик билан алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди - 2:0. Бу ҳолатда ярим ҳимоячимиз моҳирона тарзда рақибларни доғда қолдирди.

Ҳисобни йирик кўринишга келтириш учун имкониятлардан фойдалана олмаган "Пахтакор" 42-дақиқада тўп ўтказиб юборди. Қарши ҳужумни Шоаҳмедов гол билан тугатди.

Иккинчи бўлимда майдонда асосан тактик ўйин кечди. Ҳимояда бехато ўйнаган "шерлар" ким аслида ким эканини кўрсатишди. 2:1 ҳисобида ажойиб ўйин билан қўлга киритилган ғалаба "Локомотив"ни илк мағлубиятни тан олишга мажбур қилди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (2:1)
28 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов.
Назоратчи: И.Нехочин.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, А.Аҳмедов, Исматуллаев, Соҳибов, Машарипов (Толипов, 90), Искандеров (Отахонов, 90+3), Ҳакимов (Болтабоев, 60).
"Локомотив": Нестеров, Зотеев, Махарадзе, Яничич, Тўхтахўжаев, Кападзе (Геворкян, 59), Алибоев, Жепаров (Нагаев, 85), Мирзаев, Шоаҳмедов, Бикмаев (Абдухолиқов, 50).
Голлар: Машарипов, 24 - 1:0. Машарипов, 26 - 2:0. Шоаҳмедов, 42 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: А.Аҳмедов, 15. Кападзе, 28. Ораховац, 28. Махарадзе, 70. Ҳошимов, 76. Андреев, 90+1. Лобанов, 90+4.