"Пахтакор" 10-тур учрашувига ҳозирлик кўришни бошлади.
"Локомотив" билан беллашувдан сўнг бир кун дам олган "Шерлар" сешанба кунидан "Жар" стадионида машғулотларга киришишди. Егор Кримец ҳамон тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. У яқин вақт ичида жамоа билан шуғулланишга киришади. Қолган ўйинчилар эса одатий тартибда машқ қилишда давом этишмоқда. Мураббийлар штаби футболчиларнинг яхшироқ ҳолатига кириб бориши устида ишламоқда.