Клуб янгиликлари

"Қўқон-1912" билан ўйинни Шерзод Қосимов бошқаради

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 10-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.

"Қўқон-1912"га қарши беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 13 ўйинда ишлаган. Уларнинг 9тасида жамоамиз ғалаба қозонган, бир дуранг ва уч мағлубият кузатилган. Жорий мавсум у "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" билан беллашувларда айнан Қосимов ҳакамлик қилди.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашув 6 май, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 18:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Давон Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Комиссар: Шерзод Ражабов.