Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон - Туркия бизнес форумида иштирок этишди. Унда сўзга чиққан Ражаб Таййип Эрдоған ўзбек ва турк халқлари ўзаро қардош эканилигини эътироф этиб, нутқи давомида саҳнага "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва унинг эгизаги Арчил Арвеладзени таклиф этиб, уларни ўзининг яқин инсонлари сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таништирди.