Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 май куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйини сабаб Суперлига тақвимида ўзгариш юзага келди.
Терма жамоанинг ўртоқлик учрашуви аввал белгиланганидан икки кун кеч бўлиб ўтиши туфайли 12-тур ўйинлари тақвимида ўзгариш юзага келди. "Пахтакор"нинг 22 май куни Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтадиган беллашуви 15 майга кўчирилди.