Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз АГМКни мағлубиятга учратишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзалчилари 5-турнинг биринчи ўйинида АГМКни сафарда 6:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

Бунгача чемпионат пешқадами бўлиб турган АГМКга қарши учрашувда жуда яхши ўйнаган Равшан Ражабов шогирдлари ўзлари етакчиликни қўлга олишди. Ҳисобни мезбонлардан Шлёма очган бўлишига қарамай, тез орада жамоамиз уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Дилшод Ирсалиевнинг уч дақиқа ичидаги дубли "Пахтакор"га янада куч берди. Тез орада Ражабов орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда эса Иброҳимовнинг бир ва Шавкатовнинг икки голи "Пахтакор"нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.

АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида 5-тур иккинчи учрашуви бугун 18:00да АГМК залида бошланади.

АГМК - "ПАХТАКОР" - 2:6 (1:3)
29 апрел. Олмалиқ. 73 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Қосимов, С.Абдураҳмонов, Ж.Қосимов.
АГМК: Тюгаев, Тожибоев, Шлёма, Свиридов, Абдумавлонов.
Захира: Умаров, Шарипов, Абдураҳмонов, Одилов, Усмонов, Маҳмудов, Куралов, Аноров, Шоаҳмедов, Олимов.
"Пахтакор": Элибоев, Ирсалиев, Файзуллаев, Фахриддинов, Иброҳимов.
Захира: Миралиев, Локтионов, Зайниддинов, Садиров, Шавкатов, Шобаҳромов, Мирҳамидов, Ҳазратқулов, Ражабов, Зоиров.
Голлар: Шлёма 9, Абдумавлонов 31 - Ирсалиев 10, 13, Ражабов 16, Иброҳимов 24, Шавкатов 28, 34.
Огоҳлантиришлар: Абдураҳмонов, 27. Фахриддинов, 27.