"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Локомотив" билан ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Бизни қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Ўйинда кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун асосан қарши ҳужумларда ўйнашга интилди. Бизнинг хатолардан сўнг уларда имкониятлар юзага келди.
Охирги зарбани бериш устида ишлаяпмиз. Баъзан бу фойда бермаяпти. Машғулотларда бу жиҳат устида тер тўкамиз.