"Локомотив" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугун тактик ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳаракатлардан кўра тактикага амал қилиш кўпроқ бўлди. Жамоалар эҳтиёткор тўп тепишди.
Аҳмедов чарчагани сабабли алмаштиришни сўради. Унинг ўрнига ушбу вазифани бажарадиган Гриффитсни туширдим. Чунки марказдаги ўйин характерини ўзгартириш ва стандарт ҳолатлардан фойдаланишни ўйлагандик. Яхшибоев эса жуда яхши ҳаракат қилди.
Прессинг қилишда кучни ҳам ҳисобга олиш зарур. Ҳар икки жамоада тайёрланишга қисқа вақт бўлди. Футболчилар ўйлаган ҳолда ўйнашга уринишди.
Айни пайтдаги ҳолатимизни ҳисобга олиб, ҳар бир учрашувда зафар қучишга интиламиз. Навбатдаги рақибни енгишни ўйлаб, беллашувларга тайёргарлик кўрамиз. Кучли олтиликда кимлар бўлишини якунда кўриб оламиз.