Суперлиганинг 9-турида "Пахтакор" "Локомотив"га қарши Тошкент дербисида голсиз дурангга имзо чекди.
Дастлабки 20 дақиқада майдонда тенг кураш кечди. Шундан сўнг ўйин охирига қадар устунлик яққол жамоамиз тарафида бўлди. Мезбонлардан биринчи бўлимда Рашидовнинг икки ва Шоаҳмедовнинг бир зарбаси ёдда қолди. "Пахтакор"дан эса Безерра уч бор хавфли зарба йўллади. Козак ва Гонсалвеш ҳам гол уришга яқин эди, аммо ҳимоячилар ва Нестеров вазиятни бартараф этишди.
Иккинчи бўлимда рақиб қарши ҳужумдан фойдаланишга уринди. Бикмаев ва Рашидовнинг аниқ зарбалари йўлига Суюнов тўсиқ бўлди. "Шерлар"дан эса Гонсалвеш, Безерра ва Козакнинг уринишларига озгина аниқлик етишмади. Шу тариқа учрашувда дуранг натижа қайд этилди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
29 апрель. "Бунёдкор" стадиони. 19100 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, А.Цапенко, Т.Гайнуллин.
"Локомотив": Нестеров, Зотеев, Махарадзе, Тўхтахўжаев, Йелич, Алибоев, Абдуллаев (Туропов, 66), Мирзаев (Йўлдошев, 83), Рашидов (Ғофуров, 77), Шоаҳмедов, Бикмаев
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Аҳмедов (Гриффитс, 78), Раҳматуллаев, Абдураҳимов (Яхшибоев, 82), Машарипов, Безерра, Гонсалвеш.
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев, 48. Туропов, 67. Бикмаев, 81. Зотеев, 85.