"Пахтакор" аёллар жамоаси 6-турда "Нефтчи"ни Гулруҳбегим Хўжаеванинг тўрт голи эвазига йирик ҳисобда доғда қолдирди.
Учрашувда тўлиқ ташаббусга эришган Рустам Арипов шогирдлари дастлабки 15 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишди. Уюштирилган чиройли ҳужумларни Гулруҳбегим Хўжаева кетма-кет самарали якунлаб, 15-дақиқада хет-трикини нишонлаб улгурди. Иккинчи бўлимда у яна бир бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув 4:0 ҳисобида "Пахтакор" ғалабаси билан тугади.
7-турда аёллар жамоаси 16 май куни "Шўртан" меҳмони бўлади.
"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 4:0 (3:0)
28 апрель. "Жар" стадиони. 54 томошабин.
Ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент).
"Пахтакор": Тўланова (Тўйчибоева, 67), Ҳикматова (Абдураимова, 78), Асқарова, Воҳидова, Насибуллаева (Эркинова, 67), Борисова (Тагирова, 46), Турғунова (Раҳматова, 46), Хўжаева, Ғаффорова (Девятова, 74), Ҳамдамова (Бахтиёрова, 64), Холиқова.
"Нефтчи": Хўжаева, Мўйдинова (Абдувоҳидова, 57), Қосимова (Бахтиёрова, 76), Иброҳимова (Раҳмонова, 25), Тўрақулова, Умарова, Неъматова, Ўрозбоева (Холиқова, 71), Мўминова, Обиджонова, Жўраева.
Голлар: Хўжаева 4, 13, 15, 64.
Огоҳлантиришлар: Ҳикматова, 46 - Қосимова 72.