Кичик дербида кучлар тенг келди.
Ўйин мобайнида тўп киритиш учун кўплаб имкониятларни юзага келтирган ёшларимиз якунда дуранг билан кифояланишди. Дарвоза томон аниқ зарба берилган ҳолатларда "Локомотив"нинг тажрибали посбони Икромов жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. 67-дақиқада Отахонов кутилмаганда автогол муаллифига айланди. Икки дақиқадан кейин Саъдиллоев ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан узоқ бурчакка аниқ йўллади. 1:1 натижаси учрашув охиригача ўзгармади ва томонлар муроса кўчасини танлашди.
"Пахтакор" - "Локомотив" - 1:1 (0:0)
27 сентябрь. Қибрай. 97 томошабин.
Ҳакам: Ж.Мухторов - 8,2.
"Пахтакор": Ҳамидов, И.Йўлдошев, Отахонов, Г.Аҳмедов, Ф.Йўлдошев, Юсупов, Нишонов (Асқаров, 46), И.Каримов (Тўраев, 57), Толипов, Хурсанов, Сидоров (Саъдиллоев, 46).
"Локомотив": Икромов, Б.Йўлдошев, Д.Эргашев, Б.Абдуллаев (Ҳазратқулов, 88), Омонов (Юнсуов, 86), Шералиев (Ҳамроев, 61), Тиллабоев (Раҳимжонов, 66), Прохоров, Рўзиев (Сафаров, 74), Б.Эргашев, Аъзамов.
Голлар: Отахонов, 67 - авт - 0:1. Саъдиллоев, 69 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Прохоров, 17. И.Каримов, 30. Юсупов, 47. Д.Эргашев, 47. Толипов, 65.
Четлатиш: Юсупов, 76.