Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: «Ҳар икки жамоа ўзини кўрсатишга уринади»

Клуб янгиликлари

«Пахтакор» бош мураббийи «Локомотив» билан дербидан олдин ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Биз жуда муҳим учрашувда майдонга тушамиз. «Локомотив» мавсумни жуда муваффақиятли бошламади, аммо бу ҳолат дербида аҳамият касб этмайди. Унда жамоалар энг яхши жиҳатларини намойиш этишга интилади. Шунинг учун жуда муҳим ва мухлисларга қизиқарли ҳолатларни тақдим этадиган беллашув кутмоқдаман.

Ўйинга жиддий эътибор билан қараймиз. Унда ишқибозларга кучли тарафларимизни кўрсатмоқчимиз. Умид қиламанки, улар бизни фаол қўллаб туришади.