Клуб янгиликлари

«Пахтакор» дербидан олдин охирги машғулотини ўтказди

Клуб янгиликлари
"Шерлар" 9-турда "Локомотив" билан Тошкент дербиси олдидан охирги машғулотни ўтказди.

«Жар» стадионида ўтган машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар, стандарт вазиятлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 29 апрель куни "Бунёдкор" стадионида соат 20:00да бошланади.