«Пахтакор»нинг черногориялик ҳимоячиси «Локомотив» билан ўйиндан аввал учрашув хусусида фикрларини билдирди.
- Қийин ўйин бўлишини кутяпмиз. «Локомотив» охирги икки беллашувда зафар қучди. Улар ўзларини тиклаб боришмоқда. Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сабабли бу жамоада муаммолар юзага келди. Айни пайтда тиғиз тақвим туфайли барчада тикланиш ва кейинги учрашувларга тайёрланиш борасида қийинчиликлар пайдо бўлди. Жамоалар бир хил вазиятда деб айтсак хато бўлмайди.
Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Рақибимиз ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади. Кучли жамоа эканини айта оламан. Яхши савиядаги ўйинчилар жамланган.
Асталик билан олдинга қадам ташлаб бормоқдамиз. Ўтган йилги учрашувда бу жамоа дарвозасини ишғол қилгандим. Айни пайтда биз учун энг муҳими жамоавий ғалаба.