Клуб янгиликлари

«Пахтакор» дербида сариқ либосда ўйнайди

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 9-турида ўтадиган "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. "Локомотив" эса қизил либосдан фойдаланади. Рақиб посбони қора рангли формадан фойдаланади.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 29 апрель куни "Бунёдкор" стадионида соат 20:00да бошланади.