Клуб янгиликлари

"Локомотив" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 9-турида "Пахтакор" 29 апрель куни "Локомотив" меҳмони бўлади.

Чемпионатлар доирасида жамоалар 27-марта тўқнаш келишади. Мазкур ўйинда мезбонлардан Нивалдо дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Ўтган 26 ўйиннинг 17тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 беллашув дуранг билан тугаб, 4 тўқнашувда рақиб устун чиққан. Гол уриш борасида жамоамизнинг кўрсаткичи сезиларли даражада яхшироқ - 58:23. Рақиб устидан қўлга киритилган энг йирик ғалаба 7:1 натижасидан иборат. "Локомотив" майдонида 13 учрашувдан 8тасида жамоамиз ютуққа эришган. 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.

"Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув ПФЛ қарорига кўра, 29 апрель куни "Бунёдкор" стадионида 20:00да бошланади. Мухлислар ўртасида ўйинга қизиқиш катталиги сабабли ва уларга қулай шароит яратиш учун шундай қарорга келинди.