Суперлиганинг 9-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.
"Локомотив"га қарши марказий ўйинда Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Серазетдинов "Пахтакор" иштирокидаги 7 ўйинда ишлаган. Уларнинг 4тасида жамоамиз ғалаба қозонган, бир дуранг ва икки мағлубият кузатилган.
"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 29 апрель, якшанба куни "Бунёдкор" стадионида 20:00да бошланади.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент), Тимур Гайнуллин (Тошкент), Аҳмад Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.