"Пахтакор" ёшлар жамоаси 9-турда "Локомотив" устидан иродали ғалабага эришишди.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. 12-дақиқада мезбонлар уюштирган ҳужум самарали якунланди. Алибоевнинг тўп оширишидан сўнг Юнусов яқин масофадан аниқ зарба йўллади. Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусни қўлга киритган ёшларимиз беллашув тугаши арафасида иродали муваффақиятни қайд этишди. 83-дақиқада Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса охиригача курашган Эркиновга тегиб йўналишини ўзгартирган тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Шу тариқа ёшлар дербисида "Пахтакор" уч очкога эга чиқди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:0)
Ҳакам: Аҳмад Эргашев (Тошкент).
"Локомотив": Каримов, Адҳамзода (Одилов, 82), Алибоев (Тиллабоев, 46), Бикмайкин (Юнусов, 60), Ҳамроев, Эргашев (Исломов, 73), Жумабоев, Бекмуродов, Баҳромов, Шоғуломов, Иброҳимов.
"Пахтакор": Вагин, Сайфиев, Ш.Жўраев, Салимов (Г.Аҳмедов, 90+1), Собиржонов (Р.Жўраев, 82), Маҳмудҳожиев (Мухторов, 90+3), Иминов (Эркинов, 75), Асқаров, Ҳакимов (Саидазимов, 17), И.Йўлдошев (Т.Эргашев, 66), Абдураҳмонов.
Голлар: Эргашев, 12 - 1:0. Абдураҳмонов, 83 - 1:1. Эркинов, 90 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳакимов, 6. Маҳмудҳожиев, 31. Адҳамзода, 34. Собиржонов, 45+1. Иброҳимов, 64.