Клуб янгиликлари

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифи ортмоқда

Клуб янгиликлари

Жорий мавсум "Пахтакор"нинг уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи сезиларли даражада ортмоқда.

Ўтган мавсум "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган 14 учрашувга жами 58903 нафар мухлис келганди. Бу бир ўйинга ўртача 4207 нафардан тўғри келганди. Энг кўп томошабин "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувида кузатилиб, унда 11067 нафар ишқибоз ўйинни стадиондан кўрганди.

Бу мавсумдан учрашувлар тарғиботи ва клуб раҳбариятининг мухлислар билан фаол ишлашга эътибор қаратаётгани натижасида ишқибозлар ташрифи ўсганини кўриш мумкин. Ҳозирча уй беллашувларига ўртача 14121 нафардан мухлис тўғри келмоқда. Бу аввалги йилга нисбатан ташриф 335 (3,35 баравар) фоизга ўсганини кўрсатади.

2018 йилги учрашувларга ташриф буюрган мухлислар сони билан танишинг:

15026 "Пахтакор" - "Сўғдиёна"
12852 "Пахтакор" - АГМК
15023 "Пахтакор" - "Нефтчи"
10241 "Пахтакор" - "Қизилқум"
17465 "Пахтакор" - "Навбаҳор"

"Пахтакор" футбол клуби бундан кейин ҳам учрашувлар олдидан турли кўнгилочар дастурларни ташкил этиш, ютуқли ўйинлар ўтказиш, ишқибозларга стадионда ўзларини қулай ҳис қилишлари учун кейтеринг хизмати сифатини яхшилаш ва бошқа қулайликлар яратиш устида ишлашда давом этади.