Клуб янгиликлари

"Локомотив" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 9-тур ўйинига ҳозирлик кўришни бошлаб юборишди.

Кеча футболчилар "Жар" стадионида машғулотга киришишди. "Навбаҳор"га қарши кечган беллашувда асосий таркибда майдонга туширилган ўйинчилар тикланиш машқларини бажаришди. Қолган футболчилар эса одатий суръатда ишлашди. Айни пайтда мураббийлар ихтиёрида бўлган барча ўйинчи машғулотда тўлиқ қатнашди.