"Пахтакор"га ғалаба келтирган тўп муаллифи "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Ўтган турда сафардаги ажойиб ғалаба бизни янада руҳлантирди. Бугунги ўйинда кескин кураш кечди. “Навбаҳор”га ўтган мавсумда мағлуб бўлган эдик. Бугун эса жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Кўплаб вазиятларни яратдик. Рақиб қарши ҳужумлардан фойдаланишга уринди.
Баъзида қўполликлар ишлатилади. Футболда бунга тайёр туриш керак. Бу ерда футбол савияси ўсиб бормоқда. Эътиборни футбол ўйнаш ва жамоага фойда келтиришга қаратиш керак.