"Пахтакор" бош мураббийи "Навбаҳор" билан учрашув хусусида фикрларини билдирди.
- Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Стадионга келган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмади. Ўйлашимча, бугунги шиддатли учрашув барчага манзур келди. Бугунги ўйинда ҳаммани мақтай оламан. Биз рақибни синчиклаб ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубини ўзлаштириб, шунга қараб тайёрландик. Иккинчи бўлимда улар биргина тўп оширмадан бошқа ҳеч нарсаси билан ёдимда қолмади. Биринчи бўлимда Суюнов жамоани қутқарди. Жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик.
Гриффитсда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан ҳам охирги учрашувларда майдонга тушмаётган эди. Жамоадаги рақобат ҳеч қайси футболчига асосий таркибга киришига кафолат бермайди.
Ҳар икки жамоани ишқибозлар ажойиб қўллаб-қувватлашди. Жамоам ва рақиб мухлисларига ҳам миннатдорчилик билдираман.