Клуб янгиликлари

Қийин ва муҳим ғалаба

Клуб янгиликлари

8-турда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни Тиаго Безерранинг голи эвазига мағлубиятга учратди.

Дастлабки кескин ҳолатни меҳмонлар юзага келтиришди. Пиримовнинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди. Шундан кейин ташаббусга эришган "Шерлар" хавфли вазиятларни содир этишди. Абдураҳимов, Раҳматуллаев ва Гонсалвешнинг уринишлари самарали якунланишига рақиб футболчилари йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. 56-дақиқада Абдураҳимовнинг қулай оширган тўпига Гонсалвеш етиб кела олмади. Олти дақиқа ўтгач, Исмоилнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 77-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган гол урилди. Машарипов чап қанотда рақибини алдаб ўтди ва тўпни Безеррага оширди. Тиаго эса тўпни дарҳол ўзига тўғрилаб, рақиб дарвозабони қайтара олмайдиган зарба йўллади - 1:0.

Ўйин охиригача жамоамизда орадаги фарқни ошириш учун имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдаланиш насиб этмади. Шундай қилиб, "Пахтакор" мавсумдаги олтинчи ғалабасини нишонлади.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 1:0 (0:0)
25 апрель. "Пахтакор" стадиони. 17465 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, Ф.Янсупов.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов (Гриффитс, 90+2), Раҳматуллаев, Машарипов (Яхшибоев, 82), Абдураҳимов, Безерра, Гонсалвеш.
"Навбаҳор": Тўраев, Ўрунов (Жабборов, 80), Турғунбоев, Пиримов (Саъдиллоев, 81), Алланиёзов (Сулаймонов, 64), Ғофуров, Алиев, Ҳошимов, Меҳмонов, Пайович, Станоевич.
Гол: Безерра, 77 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Машарипов, 73. Пайович, 73. Меҳмонов, 74. Жабборов, 81. Станоевич, 86. Абдураҳимов, 87. Симич, 90.