"Пахтакор" ёшлар жамоаси 8-турда "Навбаҳор"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда ёшларимизнинг устунлиги яққол сезилиб турди ва буни Станислав Кудряшов шогирдлари натижада акс эттира олишди. 28-дақиқада Маҳмудҳожиев жарима майдонида икки ҳимоячини алдаб ўтиб, беллашувда ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтгач, Ҳакимов боши билан яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни давом эттирган футболчиларимиз ҳисобни йириклаштиришди. Иброҳимов ва Иминовнинг голларига рақиб бир тўп билан жавоб қайтарди. "Пахтакор" 4:1 ҳисобида ўз ғалабасини нишонлади.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 4:1 (2:0)
24 апрель. "Жар" стадиони. 75 томошабин.
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳамроев (Исоқов, 73), Собиржонов (Саидазимов, 68), Ш.Жўраев, Салимов, Иброҳимов (Р.Жўраев, 74), Ҳакимов (Иминов, 46), Маҳмудҳожиев (Эркинов, 74), Асқаров, Аҳмадов, И.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 63), Абдураҳмонов (Солиев, 74).
"Навбаҳор": Муҳриддинов, Абдувоҳидов (Хайруллаев, 35), Алижонов, Олимжонов, Ғуломов, Акмал Турғунбоев, (Маматхонов, 31) Мирзоҳидов (Абдураимов, 68), Тошмирзаев, Дўсматов, Ҳамидов, Турсунов (Маматвалиев, 71).
Голлар: Маҳмудҳожиев, 28 - 1:0. Ҳакимов, 32 - 2:0. Иброҳимов, 65 - 3:0. Ш.Жўраев-авт, 85 - 3:1. Иминов, 87 - 4:1.
Огоҳлантиришлар: Ҳамидов, 8. Аҳмадов, 11. Маматхонов, 38. Асқаров, 55. И.Йўлдошев, 57.