Клуб янгиликлари

Владимир Козак: “Навбаҳор” билан ўйинда кўпроқ иштиёққа эга бўламиз”

Клуб янгиликлари

“Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак “Навбаҳор” билан беллашув арафасида учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда бошладик ва давом эттиряпмиз. Сафардаги биринчи ғалабадан сўнг йигитларнинг ўзига бўлган ишончи анча ўсган. Жамоа сифатида ўсиб бормоқдамиз. Учрашувга юқори кайфиятда ҳозирлик кўряпмиз. Машғулотларда бор кучимизни ишга солган ҳолда меҳнат қиляпмиз.

“Навбаҳор” билан охирги беллашувда имкониятни бой бергандик. Бу сафар ўша мағлубиятга жавоб қайтариш учун янада кўпроқ иштиёққа эгамиз. Ишқибозларимизга яхши футбол намойиш этиб беришга интиламиз.

Жорий мавсумда рақиб таркибида ўзгаришлар кузатилди. Улар таркибни кучайтиришди. Ўз майдонида етакчи жамоаларга қарши жуда яхши ўйнашди. Наманганда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши катта ёрдам беради, уларга ишонч бахш этади. Биз эса уйда ўйнаётганимизда шундай жиҳатдан фойдаланишга уринамиз.