Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашуви превьюси

Клуб янгиликлари

8-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид маълумотларни келтириб ўтамиз.
 
Олий лигада жамоалар барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 52 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 34 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 12 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 91 гол урилиб, 39 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 23тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 20 ўйиннинг ҳаммасида ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" меҳмонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.