Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари
25 апрель куни "Пахтакор" Суперлиганинг 8-турида Тошкентда "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 25 апрель, чоршанба куни соат 18:30да бошланади.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида ҳам бадиий дастур давом эттирилади ва ижтимоий акцияда иштирок этиб, турли қимматбаҳо совғаларга эга чиқиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Футбол мухлисларини 25 апрель куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!