Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Локомотив". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

24-турда "Пахтакор" яна бир дербида майдонга тушади.

11 карра мамлакат чемпионига айланиб улгурган "Пахтакор" 24-турда охирги икки мавсумда чемпионлик учун курашда айнан жамоамиздан енгилган "Локомотив"ни қабул қилади. Жамоалар учрашувга йўқотишларсиз етиб келишмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаши, шубҳасиз. "Локо" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб собиқ футболчилари тўп тепаётганини барча яхши билади.

Қарама-қаршилик
Жамоалар ҳозиргача олий лигада 23 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида "Пахтакор" устун келган. 3 баҳс рақиб ютуғи билан тугаган бўлса, 5 бор дуранг натижа кузатилган. "Шерлар" 54, "темирйўлчилар" 20 бор тўп киритишган. Ўз майдонимиздаги беллашувларда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Бу тарафдан яққол устунлик "Пахтакор" тарафида.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Биринчи даврадаги беллашувда ҳам айнан ушбу ҳакамлар ишлашганди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари ўйини 27 сентябрь, сешанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар баҳси 28 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни муҳим учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Чипталар стадион кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.