Суперлиганинг 8-тур учрашувларини бошқариб борувчи расмийлар номи маълум бўлди.
"Навбаҳор"га қарши беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Умумий ҳисобда чемпионатлар доирасида Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 12 ўйинда ишлаган. Уларнинг 8тасида жамоамиз ғалаба қозонган, бир дуранг ва уч мағлубият кузатилган.
"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашув 25 апрель, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида 18:30да бошланади.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар: Роман Черников.