"Пахтакор" футзал жамоаси 4-тур иккинчи ўйинида ҳам "Сўғдиёна"дан устун келишди.
Футзалчиларимиз ташаббусга эга бўлган беллашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Жўрабоев аниқ зарбаси билан жиззахликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг ўзида Мирҳамидов ва Иброҳимов ўз голлари билан "Пахтакор"ни олга чорлашди. Иккинчи бўлим якунида эса Иброҳимов пенальтидан фойдаланиб, беллашувнинг 3:1 ҳисобида тугашини таъминлади.
Футзал жамоамиз 8 учрашувдан кейин 22 очко жамғарган.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 3:1 (2:1)
"Пахтакор": Элибоев, Ирсалиев, Файзуллаев, Фахриддинов, Иброҳимов.
Захира: Миралиев, Локтионов, Зиёвиддинов, Садиров, Шобаҳромов, Мирҳамидов, Ҳазратқулов, Ражабов, Зоиров.
"Сўғдиёна": Акмалов, Мелиев, Рустамов, Шокиров, Жуманов.
Захира: Жўрабоев, Ризаев, Маматов, Холбеков, Абдулаҳимов, Жумаев, Исломов, Ғанибоев, Суярқулов, Тўлқинов, Норбоев.
Голлар: Мирҳамидов 12, Иброҳимов 15, 40-пен - Жўрабоев 10.