Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Нефтчи". Учрашув ҳақида маълумотлар

Клуб янгиликлари

Олий лиганинг 10-турида мухлислар олий лигамизда энг узоқ вақтдан бери давом этаётган қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.
 

Олий лиганинг барча мавсумларида иштирок этган бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув ҳамиша принципиал аҳамиятга эга эканлиги билан аҳамиятга эга. Улар катта тарихга эга ва ўзаро ўйинлар олий лига учун катта воқеа бўлиб қолаверади.
 

Тайёргарлик
Кубокдаги учрашувдан кейин жамоамиз Қибрайда тайёргарликни давом эттирди. "Нефтчи" ҳам "Насаф"га қарши беллашувдан сўнг мазкур ўйинга ҳозирлик кўришни бошлади. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.
 

Қарама-қаршилик
Жамоалар чемпионатлар тарихида 48 бор майдонга тушишган. Уларнинг 23тасида "Пахтакор", 18тасида "Нефтчи" зафар қучган. Атиги 7 ўйин дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозасига 80 тўп киритган жамоамиз 63 бор гол ўтказган. Тошкентдаги 24 баҳснинг 18тасида "Пахтакор", 4тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган. 2 беллашувда дуранг қайд этилган. "Нефтчи" охирги марта Тошкентда 2001 йил очко олган ва 2004 йил гол урган. Сўнгги 11 мавсумда рақиб дарвозамизга пойтахтдаги ўйинларда йўл топа олмаяпти.
 

Ўйин расмийлари
Учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Учрашувда ишлайдиган ПФЛ вакиллари билан танишинг.
 

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ"
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент), Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Валерий Лёткин.
 

Ёшлар таркиблари ўйини 27 май, жума куни 17:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар баҳси 28 май, шанба куни "Пахтакор" стадионида 18:45да старт олади. Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.