"Пахтакор" футзал жамоаси 4-тур биринчи ўйинида "Сўғдиёна"ни 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда меҳмонлар ҳисобни очишган бўлишига қарамай, биринчи бўлимнинг ўзида Равшан Ражабов шогирдлари рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилишга улгуришди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар икки мартадан гол уришди. "Пахтакор"дан Ражабов, Фахриддинов (2), Мирҳамидов ва Ирсалиев голларга муаллифлик қилишди. Жамоамиз учун яна бир тўпни рақиб футзалчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 6:4 (4:2)
20 апрель. "Ёшлик" зали. 102 томошабин.
Ҳакам: Никита Афиногенов (Тошкент).
"Пахтакор": Ҳазратқулов, Ирсалиев, Файзуллаев, Фахриддинов, Садиров.
Захира: Миралиев, Лактионов, Зайниддинов, Шобаҳромов, Мирҳамидов, Иброҳимов, Ражабов, Элибоев, Зоиров.
"Сўғдиёна": Акмалов, Ризаев, Маматов, Жумаев, Исломов.
Захира: Жўрабоев, Мелиев, Холбеков, Абдулаҳимов, Шокиров, Ғанибоев, Жуманов, Имомназаров, Суярқулов, Тўлқинов, Норбоев.
Голлар: Ражабов 11, Фахриддинов 12, 26, Жуманов 15-авт, Мирҳамидов 17, Ирсалиев 35 - Суярқулов 5, Холбеков 19, Ғанибоев 21, Имомназаров 28.
Огоҳлантириш: Ҳазратқулов, 23.