"Металлург"га қарши учрашувда бир гол муаллифи бўлиб, яна бир голга ассистентлик қилган Жалолиддин Машарипов беллашув хусусида фикр билдирди.
- Бизга жудаям керак бўлган йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Ўйин тўлиқ устунлигимизда кечди. Имкониятлардан унумли фойдаландик. Шу сабабли ажойиб муваффақиятни қўлга киритдик. Барибир учрашувни осон кечди демаган бўлардим. Чунки иккинчи бўлимда ҳам шиддат сақланиб турди.
Ҳозирча энг яхши ўйинимни намойиш этганим йўқ. Икки голга бевосита ҳисса қўшдим, аммо энг яхши ҳаракатларим ҳали олинда ва уларни мавсум давомида намойиш қилиб бораман деган умиддаман.
Ушбу ғалаба биз учун мавсумда сафардаги биринчи ютуққа айланди. Аста-секинлик билан жамоа сифатида ўсиб боряпмиз. Машғулотларда бор кучимиз билан тер тўкяпмиз. Ҳали янада кўпроқ меҳнат қилиб, яхшироқ кўринишга чиқа оламиз. Олдинга қадам ташлай оламиз.