"Пахтакор" ҳимоячиси "Металлург" билан кечган беллашув ҳақида таассуротларини айтиб ўтди.
- Ўйин кескин курашлар остида бошланди. Биз биринчи голни уриб олганимиздан кейин ўзимизни анча хотиржам ҳис этдик ва ўйинимизни эркинроқ намойиш қилишга ўтдик. Ўша гол бизга ишонч берди деб айтиш мумкин. Натижада мазкур учрашувда йирик ҳисобда зафар қучдик. Юзага келтирилган имкониятлардан фойдаланишда аввалги ўйинларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик.