"Металлург" меҳмони бўлган жамоамиз мезбонларни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Учрашув давомида тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" рақибни ўта йирик ҳисобда тор-мор келтирди. Биринчи бўлимда юзага келтирилган имкониятларнинг иккитаси самарали якунланди. 25-дақиқада Козак жаримадан узатган тўпни Машарипов боши билан дарвоза олдига буриб юборди ва Гонсалвеш уни осонлик билан тўрга йўллади - 0:1. Олти дақиқа ўтиб, Раҳматуллаев жарима майдони ташқарисидан тўпни пастлатиб ўнг бурчакка жойлаб қўйди - 0:2.
Танаффусдан сўнг ҳам устунликни давом эттирган "шерлар" майдон эгалари дарвозасини яна уч бор ишғол қилишди. Гонсалвеш белгиланган пенальтидан фойдаланган бўлса, Машарипов Безерра билан ўзи ташкил қилган ажойиб ҳужумга нуқта қўйди. Ўйин якунида захирадан туширилган Яхшибоев дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, ҳисобни жамоамиз учун 5:0 кўрининишига келтирди.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 0:5 (0:2)
19 апрель. "Металлург" стадиони. 8150 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, С.Еремеев, Б.Шавкатов, Ғ.Жўраев.
"Металлург": Сафоев, Шайманов, Исоқжонов (Тошқўзиев, 84), Ҳасанов, Эрматов, Файзиев, Исаев (Шипилов, 84), Ҳусинов, Тўраев (Абдуллаев, 66), Смоляченко, Пуришкин.
"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев (Андреев, 86), Машарипов (Яхшибоев, 86), Абдураҳимов (Искандеров, 79), Безерра, Гонсалвеш.
Голлар: Гонсалвеш, 25 - 0:1. Раҳматуллаев, 31 - 0:2. Гонсалвеш, 74-пен - 0:3. Машарипов, 80 - 0:4. Яхшибоев, 89 - 0:5.
Огоҳлантиришлар: Безерра, 26. Файзиев, 33. Шораҳмедов, 34. Эрматов, 48. Суюнов, 65. Исоқжонов, 74.