"Пахтакор" бош мураббийи "Металлург" билан учрашув арафасида "Шерлар"нинг тайёргарлиги ва рақиб хусусида фикрларини билдирди.
- Биз беллашувга яхши ҳозирлик кўрдик. Барча йигитлар ўйинга етарли даражада иштиёққа эгалар ва ғалабани кўзлашмоқда.
"Металлург" етарлича шаклланган жамоа. Улар қайд этаётган натижалар тасодиф эмас. Жамоа ўйинда доим охиригача курашишга интилади. Таркибида тажрибали футболчиларга эга.
Шу билан бирга рақиб сафида ёш ва иқтидорли ўйинчилар бор. Шундай экан, қизиқарли ўйин бўлишини кутяпман. Биз мазкур баҳсдан сафардаги биринчи муваффақиятни умид қиляпмиз. Қийин бўлиши аниқ, аммо биз охиригача ҳаракат қиламиз.