Клуб янгиликлари

"Металлург" билан ўйинга тайёргарлик якунланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" "Металлург" билан учрашув арафасида охирги машғулотни ўтказди.

"Жар" стадионида кечган машғулотда таркибдаги барча футболчилар мураббийлар штаби қўл остида бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида шуғулланди. Улар чигалёзди машқларини бажаргач, бўлажак ўйинда асқотиши мумкин бўлган турли тактик жиҳатлар ва ўйин ҳолатларига эътибор қаратишди.

"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 19 апрель куни "Металлург" стадионида соат 18:00да бошланади.