Клуб янгиликлари

Наманганда ажойиб ғалаба: "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:5

Клуб янгиликлари

23-турда жамоамиз "Навбаҳор"ни сафарда 5:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Учрашув тўлиғича "Пахтакор" устунлиги остида кечди. Гол уриш учун жуда кўп имкониятлар юзага келтирилди. Биринчи бўлимнинг ўзида Искандеровнинг уч зарбаси хавфли чиқди. Дарвозабон ва тўсин бир мартадан тўп йўлига ғов бўлди. Биринчи гол Андреев тўпни қанотдан ошириб бергач, Соҳибов томонидан урилди. У боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз устунлиги ҳисобда ҳам акс этишни бошлади. Дастлаб Азим Аҳмедов 35 метрлардан тўпни Парвановнинг устидан ошириб ташлади - 0:2. 62-дақиқада Ҳакимов бирга-бир вазиятда мезбонлар посбонини доғда қолдирди. Орадан 15 дақиқа ўтгач, Искандеров жарима майдони ташқарисидан тўпни узоқ бурчакка аниқ йўллади. Соҳибов эса 86-дақиқада дублини нишонлади. Бу ҳолатда тўпни унга Машарипов аниқ ошириб берганди. Ўйин тугаши арафасида Аббосов орадаги фарқни қисқартирди.
Ҳужумкор ўйин намойиш қилган "Пахтакор" Намангандан 5:1 ҳисобида ғалаба билан қайтди.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:5 (0:1)
24 сентябрь. Наманган. "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Ҳ.Шодмонов, С.Ҳакимов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Навбаҳор": Парванов, Баҳриддинов, Жабборов, Маҳмудов, Алиев (Алексин, 73), Маҳаммаджонов, Тўйчибоев, Исоқжонов, Абдуллаев, Мамазоитов (Турғунбоев, 35), Сангажиев (Аббосов, 78).
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Исматуллаев (Ҳошимов, 54), А.Аҳмедов (Г.Аҳмедов, 74), Соҳибов, Болтабоев (Толипов, 63), Искандеров, Машарипов, Ҳакимов.
Голлар: Соҳибов, 28 - 0:1. А.Аҳмедов, 53 - 0:2. Ҳакимов, 62 - 0:3. Искандеров, 77 - 0:4. Соҳибов, 86 - 0:5. Аббосов, 90+3 - 1:5.
Огоҳлантиришлар: Болтабоев, 13. Жабборов, 66. Г.Аҳмедов, 88.