"Пахтакор" ёшлар жамоаси 7-турда "Металлург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Биринчи бўлимда хавфли вазиятларни кўпроқ ёшларимиз юзага келтиришди. Мезбонлар посбони Тўйичев икки марта жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 66-дақиқада Алижонов ўзининг аниқ зарбаси билан "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада жарима майдонида ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан мезбонлар футболчиси Юсупов унумли фойдаланди. Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.
"МЕТАЛЛУРГ" – "ПАХТАКОР" – 1:1 (0:0)
18 апрель. “Анатолий Анохин” номидаги стадион. 420 томошабин.
Ҳакам: Ғайрат Жўраев (Наманган).
"Металлург": Тўйчиев, Содиқов, Шипилов, Юсупов, Давлатжонов, Ҳошимов, Тошқўзиев, Соатов, С.Сатторов, Султонов, Х.Сатторов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Алижонов, Ш.Жўраев, А.Салимов, Иброҳимов, Маҳмудҳожиев, Иминов, Асқаров, Аҳмадов (Р.Жўраев, 82), И.Йўлдошев (Г.Аҳмедов, 89), Абдураҳмонов.
Голлар: Алижонов, 66 - 0:1. Юсупов, 77-пен - 1:1.
Огоҳлантиришлар: А.Салимов, 55. Султонов, 82. Юсупов, 85.
Четлатиш: М.Салимов (90+2).