Клуб янгиликлари

"Пахтакор" эртага сариқ либосда майдонга тушади

Клуб янгиликлари

Эртага 7-тур доирасида ўтказиладиган "Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. Жамоамиз дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. "Металлург" оқ рангли либослардан фойдаланади. Ҳакамлар қора либосларда ўйинни бошқариб боришади.

"Металлург" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 19 апрель, пайшанба куни 18:00да "Металлург" стадионида бошланади.