Клуб янгиликлари

Шерзод Аъзамов: "Бекободда кескин ўйинга тайёр туришимиз зарур"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ҳимоячиси "Металлург" билан кечадиган учрашувдан аввал тайёргарлик ва бўлажак ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Учрашувга тайёргарликни яхши кайфиятда олиб боряпмиз. "Қизилқум"ни мағлуб этганимиздан сўнг йигитлар билан янада кучли иштиёқ остида навбатдаги беллашувга ҳозирлик кўряпмиз. Машғулотларда бор кучимизни берган ҳолда ишлашга интилмоқдамиз.

"Металлург"да жорий мавсум катта ўзгаришлар кузатилди. Уларнинг таркибида кўплаб янги футболчилар бор. Бу жамоа ҳозирча жуда илиқ таассурот қолдирмоқда. Улар кучли рақиблардан очко тортиб олишни уддалашди. Айни пайтда енгил кечадиган ўйинлар деярли қолмади. Барча жиддий қаршилик кўрсатишга интилмоқда. Шу сабабли Бекободда кескин беллашувга тайёр туришимиз зарур.