Клуб янгиликлари

Бекободдаги ўйинни Ҳасан Рўзиев бошқаради

Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг 7-турдаги учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

"Металлург" билан ўтадиган ўйин расмийларини ПФЛ эълон қилди. Ҳасан Рўзиевга қанотларда Сервер Еремеев ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Рўзиев ҳозирча чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги икки учрашувда ҳакамлик қилган. Улар бир ғалаба ва дуранг билан якунланган.

"Металлург" ва "Пахтакор" ўртасидаги беллашув 19 апрель куни "Металлург" стадионида 18:00да бошланади.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Ғайрат Жумаев (Наманган).
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
Комиссар: Роман Черников.