"Пахтакор" ёшлар жамоаси "Навбаҳор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувда фаолроқ ҳаракат қилган мезбонлар якунда ғалабага эришишди. Аббосовнинг биринчи бўлимдаги голига танаффусдан кейин Толипов аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Бироқ иккинчи бўлим якунида наманганликлар икки тўп киритган ҳолда муваффақият қозонишди. Ғаниев ва Жўраевнинг голлари ўйиннинг 3:1 ҳисобида тугашини таъминлади.
"Навбаҳор" - "Пахтакор" - 3:1 (1:0)
23 сентябрь. Наманган. 181 томошабин.
Ҳакам: Б.Йўлчараев - 8,1.
“Навбаҳор”: Маматхонов, Шамсиддинов, Юнусов (Олимжонов, 25), Холдоров (Ғаниев, 79), Раҳимов, Бойдедаев, Мамадалиев (Турсунов, 86), Абдуқодиров (Ш.Ҳамидов, 48), Ғ.Каримов, Аббосов (Алибоев, 86), Жўраев (Шарофиддинов, 85).
“Пахтакор”: Д.Ҳамидов (Эргашев, 46), Юсупов (Турғунбоев, 81), Отахонов (Нишонов, 45), Г.Аҳмедов, Синдаров, Асқаров, Саъдиллоев, И.Каримов, Хурсанов, Толипов, Тўраев (Абдувоҳидов, 77).
Голлар: Аббосов, 22 - 1:0. Толипов, 55 - 1:1. Ғаниев, 80 - 2:1. Жўраев, 84-пен - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Аббосов, 45+1. Синдаров, 45+1. Жўраев, 49. Мамадалиев, 78. Ғ.Каримов, 89.