"Шерлар" 19 апрель куни "Металлург" билан ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўриш жараёнини давом эттиришмоқда.
Душанба куни машғулот "Жар" стадионида бўлиб ўтди. Асосий таркиб аъзоларидан Ростин Гриффитс ва Егор Кримец умумий машғулотларда иштирок этмади. Австралиялик футболчи кичик жароҳатидан кейин тикланиш жараёнида ишламоқда.
Қолган ўйинчилар эса Шота Арвеладзе бошчилигидаги мураббийлар штаби ихтиёрида бўлажак учрашувга тайёргарликка киришган. Бугунги машғулотда тезкорлик билан ҳужумга ўтиш, тўпни назорат қилиш, босим уюштириш ва дарвозага зарба бериш жиҳатлари устида ишланди.