"Шерлар" "Металлург"га қарши Суперлиганинг 7-турида ўтадиган беллашувга тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди.
"Қизилқум" билан ўйиндан сўнг жамоага бир кун дам берилди. Бугундан эса машғулотлар "Жар" стадионида бошланди. Асосий таркибнинг барча аъзолари мураббийлар штаби ихтиёрида бўлажак учрашувга тайёргарликка киришди. 19 апрель куни Бекободда бўлиб ўтадиган ўйинга ҳозирлик "Пахтакор" ва "Жар" стадионларида олиб борилади.